Кириш Регистрация

Флик Ла Лига ва Чемпионлар лигасидаги ҳакамлик савиясини баҳолади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лига ва Чемпионлар лигасидаги ҳакамлик савияси ҳақида фикр билдирди.

«Ла Лига ва Чемпионлар лигасида ҳакамлик даражаси яхши. Ҳакамларга ҳар доим ҳам осон эмас. Биз уларга ишонишимиз ва ёрдам беришимиз керак. Мен эса ҳар доим хотиржамликни сақлашга ҳаракат қиламан», — деди Флик.

Жорий мавсумда «Барселона» Испания чемпионатининг дастлабки тўрт турида тўртта ғалаба қозонди. Каталонияликлар 12 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

9 сентябрь, чоршанба куни Флик шогирдлари Чемпионлар лигасининг янги мавсумидаги илк учрашувини ўтказади. «Барселона» умумий босқичнинг 1-турида «Фейеноорд»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 16:58, 08.09.2026.
Ўқилди: 778 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик