Яқинда «Барселона»да жорий мавсум учун беш нафар сардор танланди. Улар орасига 19 ёшли вингер Ламин Ямал ҳам киритилди.
Испания терма жамоаси футболчиси матбуот анжуманида бу ёшда «Барселона» сардорларидан бири бўлишидан фахрланишини таъкидлади.
«19 ёшимда «Барселона» сардори бўлиш мен учун катта шараф. Барча жамоадошларимдан жуда миннатдорман. Жуда хурсандман ва жамоа учун қўлимдан келган барчасини қиламан», — деди Ямал.
Жорий мавсумда ҳужумчи Испания чемпионатида тўртта ўйин ўтказиб, тўртта гол урди.













