Кириш Регистрация

Пике: «Ҳакам хатолари тарихан кўпроқ «Реал» фойдасига ишлаган»

Баҳо:
+1 | -

«Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Жерар Пике TikTok фойдаланувчисининг каталонияликларга ҳакамлар ёрдам беради, деган мазмундаги изоҳига жавоб қайтарди.

«Ҳа, «Барселона» ғалаба қозонишининг фақат битта йўли бор — жуда яхши футбол ўйнаш. Айнан шунинг учун ҳам бизни эътироф этишади. Биз яхши футбол намойиш этиб, кўплаб чемпионликлар, Чемпионлар лигаси совринлари ва треблларни қўлга киритганмиз.

Ҳакамлар мавзусини эса доим сизлар кўтарасизлар. Масалан, «Ювентус»га қарши Чемпионлар лигаси финалини эслашим мумкин, ўша ўйинда Миятовичнинг голи қоида бузилиши билан урилган эди.

Ёки «Атлетико»га қарши икки финалдан бирини олайлик — Серхио Рамоснинг голи офсайддан урилган ва у ҳам қонуний эмасди.

Ҳакамлик хатолари жуда кўп бўлган, аммо умуман олганда, тарихан улар бироз кўпроқ «Реал» фойдасига ишлаган», — деди Пике.

Киритилди: 18:05, 08.09.2026.
Ўқилди: 819 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик