Кириш Регистрация
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
08/09 21:45 Брюгге 2-3 Астон Вилла
08/09 21:45 АЕК 1-0 ЛАСК
08/09 23:59 Реал Мадрид 2-1 Интер
08/09 23:59 Порту 0-2 Манчестер Сити
08/09 23:59 Боруссия Д 3-2 Вильярреал
08/09 23:59 Лилль 2-3 Бетис
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона - Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт - Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна

Моуриньо: «Интер»га қарши ўйин менга ёқмади»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью Чемпионлар лигасида «Интер» устидан 2:1 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг учрашув ҳақида фикр билдирди.

«Умуман олганда, ўйин 6:6 ёки шунга яқин ҳисобда якунланиши ҳам мумкин эди. Бизда яна кўпроқ гол уриш учун имкониятлар бўлди. Учрашув ҳақиқий телбаликка айланди, мен эса бундай футболни ёқтирмайман.

Мен 5, 6 ёки 7 та гол уришни, аммо шу билан бирга ўйинни тўлиқ назорат қилишни ва дарвозабонимизнинг мўъжизавий ҳаракатларига қарам бўлиб қолмасликни афзал кўраман.

Трентга ярим ҳимоядаги меҳнати учун миннатдорман, гарчи унинг хусусиятлари бу позицияга тўлиқ мос келмаса ҳам. Биз ихчам ҳаракат қилган пайтларда ҳаммаси яхши эди. Вальверде эса жамоанинг ўйин тузилмасини яхши тушунди.

Биз ихтиёрида жуда кўп вариантлар бўлган ажойиб жамоага қарши ўйнадик. Бу оғир учрашув ва жуда муҳим уч очко эди. Энди плей-оффга чиқиш учун бизга уч очко камроқ керак. Бу вазифани уддалашимизга ишонаман. Мусобақани уч очко билан бошлаш жуда муҳим эди», — дея Моуриньюнинг сўзларини AS келтиради.

Чемпионлар лигасининг 2-турида «Реал» сафарда «Рома»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 04:02, 09.09.2026.
Ўқилди: 776 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик