Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед 4-0 Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария 5-0 Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо 4-1 РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия 2-3 Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Деку: "Гордоннинг тезлиги, ҳаракатчанлиги ва жамоавий ўйиндаги фаоллиги бизнинг талабларимизга мос келади"

Баҳо:
+ | -

«Барселона» спорт директори Деку жамоа учун Энтони Гордон Маркус Рэшфорддан кўра мосроқ вариант эканини айтди. 

"Ўтган йили Рафинья бўлмаган пайтларда жамоада қийинчиликлар сезилди, ҳатто энергиямиз пасайгандек туюлди. Шунинг учун бир қатор қанот ҳужумчиларини таҳлил қилдик. Премьер-лига футболчисини харид қилиш осон эмас, аммо Фликка Энтони Гордоннинг услуби маъқул келди ва биз трансфер устида ишлай бошладик.

Энтони ҳам “Барселона”га ўтишни жуда истади ва бу борада ҳаракат қилди. Унинг трансфери учун бозор қийматига мос маблағ тўладик.

Рэшфорднинг ижарадан кейинги трансфери борасида эса биз бошқа қарор қабул қилдик. Ҳар бир футболчини танлашда жамоага қай даражада мос келишини ҳисобга оламиз. Гордоннинг тезлиги, ҳаракатчанлиги ва жамоавий ўйиндаги фаоллиги бизнинг талабларимизга мос келади. Шунинг учун уни олиб келишга қарор қилдик", — деди Деку.

Айни пайтда Гордоннинг жамоадаги иштироки ҳам юқори самара бермоқда. У Ла Лига мавсумининг дастлабки учрашувларида бир нечта голли узатма амалга ошириб, «Барселона»нинг янги мавсумдаги энг сермаҳсул футболчиларидан бирига айланди.

Киритилди: 16:43, 10.09.2026.
Ўқилди: 627 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик