«Олимпиакос» Хосе Луис Мендилибарни истеъфога чиқарганидан сўнг Иманол Альгуасил жамоанинг янги бош мураббийи этиб тайинланганини расман эълон қилди.
Греция гранди амалдаги шартномаси тугашига яна бир йил қолган Мендилибар билан ҳамкорликни тўхтатди. Испаниялик мутахассис 2023/24 йилги мавсумда «Олимпиакос»ни Конференциялар лигаси ғолиблигига олиб чиққан эди.
Альгуасил эса жорий йил бошида Саудия Арабистонининг «Ал-Шабаб» клубини тарк этганидан кейин яна мураббийлик фаолиятига қайтмоқда.
У аввал «Реал Сосьедад»да саккиз йил ишлаган ва 2019/20 йилги мавсумда жамоани Испания кубоги ғолиблигига олиб чиққан.













