«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн Чемпионлар лигасидаги голлари сонини 55 тага етказди. Англиялик форвард мусобақа умумий босқичи 1-турида «Будё-Глимт»га қарши ўйинда (5:0) гол урди.
Кейн Чемпионлар лигасида 71 та учрашув ўтказиб, 55 та гол муаллифи бўлди.
33 ёшли футболчи ҳозирда Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурарлари рўйхатида 10-ўринда бормоқда. Ундан юқорида «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Руд ван Нистелрой 56 та гол билан 9-ўринни, «Бавария»нинг собиқ форварди Томас Мюллер эса 57 та гол билан 8-ўринни эгаллаб турибди.
7-ўринда эса ҳозирги «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жойлашган. Норвегиялик футболчи Чемпионлар лигасида 59 та учрашувда 59 та гол урган.
Кейнга Холандни қувиб етиш учун 4 та гол керак.
Чемпионлар лигасининг навбатдаги турида «Бавария» 13 октябрь куни «Викинг» билан ўйнайди.













