"Райо Вальекано" бош мураббийи Беньят Сан Хосе имконият бўлса, "Реал" таркибидан қайси футболчи ёки мутахассисни олиб ташлаган бўлар эди, деган саволга жавоб берди.
"Мен Моуриньюни олиб ташлардим (кулади). У футбол тарихидаги энг яхши мураббийлардан бири. Шунингдек, уларда дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири ва энг яхши ҳужумчилардан бири бор", — дея Сан Хосенинг сўзларини Diario AS келтирди.
12 сентябрь, шанба куни "Райо Вальекано" Ла Лига доирасида сафарда Мадриднинг "Реал" клубига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Ўйин олдидан "Реал" турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда, "Райо Вальекано" эса 14-поғонани эгаллаб турибди.













