Мадриднинг «Реал» клуби собиқ дарвозабони Кико Касилья Тибо Куртуанинг испаниялик гранд учун қанчалик муҳим эканини баҳолади.
«Тибо Куртуа «Реал»га кўп очколар олиб келмоқда. Шунинг учун ҳеч ким унинг ўйинини танқид қилишга ҳақли эмас», — деди Касилья Radio MARCA эфирида.
Жорий мавсумда бельгиялик дарвозабон барча турнирларда олтита ўйинда майдонга тушди, бешта гол ўтказиб юборди ва бир марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Беш турдан сўнг «Реал» Испания Ла Лигаси турнир жадвалида 12 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.













