Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Хуан Мата: «Моуриньо истаган ҳар қандай позицияда ўйнашга тайёрман»

Баҳо:
+ | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Хуан Мата асосий таркибга қайтиш мақсадида бош мураббий Жозе Моуриньонинг талабларига мос келиш учун ўз ўйинини такомиллаштиришга тайёр эканини айтиб ўтди.

«Мавсум энди бошланди ва ҳали олдимизда 8 ой турибди. Мен ўзимга ҳар доимгидан ҳам кўпроқ ишонаман. Ишончим комил, Испания терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига бораман.

«Челси»да дўстона муҳит ҳукм сурмоқда. Шерикларим мени қўллаб-қувватлашмоқда: "Сабр қил, асабийлашма, нималарга қодирлигингни биз яхши биламиз". Уларнинг қўллаб-қувватлаши мен учун муҳим.

Моуринью менга чизиқлар орасида ўйнашимни ва рақиб ярим ҳимоячиларини назорат қилишимни айтди. Мен буни амалга оширишга ҳаракат қиламан. Мураббий ишлаган ҳар қандай жойда ўйнайман. Аввалги икки мавсумда бўлгани каби ишларни амалга оширишни истайман.

Мен ҳимоявий ўйинимни кучайтиришим керак. Мукаммал ўйинчи бўлиш жуда қийин. Ўтган мавсум фаолиятимдаги энг яхши мавсум бўлди. Шунга қарамай, мен янада яхшироқ ўйнашим керак.

Жозе менга ёрдам беради, деб ўйлайман. Умуман олганда, у барчасини таҳлили қилади. Нафақат ўзимизнинг жамоа ўйинини, балки рақиб жамоа ҳаракатларини ҳам. Унга интенсив футбол ёқади. Жамоа жипслашган ҳолда ўйнаб, рақибга босим ўтказишини истайди. Ушбу услуб унга муваффақият келтирган.

Агар Моуриньо Оскарни ҳужумчилар ортидаги ўйнайдиган асосий футболчи деб топган бўлса, бу унинг фикри. Мен эса ўзимга боғлиқ бўлган ишни қилишим мумкин. Югуришим, узатма беришим ва гол уришим мумкин.

Мавсум бошида Моуриньо билан гаплашдим. Биз бир-биримизга ўз фикрларимизни айтдик. У мендан хоҳлаётган нарсани қилишга ҳаракат қиламан", дейди Мата.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 12:09, 28.09.2013.
Ўқилди: 2925 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.