«Комо» ҳужумчи Анастасиос Дувикас билан 2030 йил июнига қадар амал қиладиган янги ва яхшиланган шартнома бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.
Янги битим амалдаги шартномадан атиги бир йилга узоқроқ муддатга мўлжалланган бўлса-да, футболчининг маоши сезиларли даражада оширилади.
Дувикас 2025 йил февралида «Сельта»дан 14 миллион евро эвазига «Комо»га ўтганидан буён клуб сафида 55 та расмий учрашувда 22 та гол урди. Жорий мавсумда эса у 5 та ўйинда 3 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Манбага кўра, «Комо» Чемпионлар лигаси даражасига чиқиш учун янги футболчиларга сармоя киритиш билан бирга, жамоанинг ҳозирги даражага етишига ҳисса қўшган ўйинчиларни муносиб тақдирлаш ўртасида мувозанат сақлашга интилмоқда.
Дувикаснинг янги маоши аниқ айтилмаган. Аввалги келишувига кўра, у ойига 800 минг евро маош олар эди.













