Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Аргентиналиклар Мессидан миннатдор» — Агуэро

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси Серхио Агуэро Лионель Мессининг миллий жамоадаги фаолиятини якунлаши унинг клуб миқёсидаги карьерасини узайтиришга ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

«Буни ҳеч қачон аниқ билиб бўлмайди, аммо ҳозир у жуда хотиржам кўринади ва футболдан завқ оляпти. У кўп йиллар давомида терма жамоа учун бор кучини берди ва энг муҳим мақсадга — жаҳон чемпионлигига эришди.

Терма жамоадаги фаолиятини якунлаши унга тикланиш учун кўпроқ вақт беради. Балки шу орқали у иложи борича узоқроқ футбол ўйнай олар. Аммо қачон тўхташ кераклигини ўзи ҳис қилган пайтда қарор қабул қилади.

Биз, аргентиналиклар, у билан фахрланамиз ва қилган барча ишлари учун ундан миннатдормиз», — дея Агуэронинг сўзларини Stake Football келтирди.

Аввалроқ Лионель Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини маълум қилган эди. У октябрь ойида миллий жамоа сафида хайрлашув учрашувини ўтказади.

Киритилди: 13:12, 19.09.2026.
Ўқилди: 614 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик