«Реал» футболчиси Криштиану Роналду "Атлетико"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейин "Қироллик клуби" 1-ўринда бораётганлар билан орадаги фарқни йўққа чиқариш мумкин деб ҳисоблайди.
"Ҳар доим яхши ўйнаб бўлмайди. Балки, мен бугун ўзимни бироз чарчагандек ҳис қилгандирман, боиси 2 кун аввал ўйинда иштирок этгандим. Лекин бу оқланиш эмас. «Атлетико» яхши ўйин ўтказган ҳолда, олдинга интилди. Улар кўпроқ югуришди. Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз эмасди.
Мураббийни айблаб бўлмайди. Айб ўйинчиларда. Биз бу баҳсда ғалабага муносиб эмасдик. Мен ёмон ўйнадим. Нафақат мен, жамоадошларим ҳам яхши ўйнай олишмади.
Ўз ўйинимизни кучайтиришимиз керак ва албатта шундай қиламиз. Олдинда миллий чемпионат, чемпионлар лигаси ва кубокнинг кўплаб ўйинлари турибди. Беш очко — жиддий фарқ, аммо биз ишлашда давом этишимиз керак. Бундан ҳам катта фарқларнинг йўққа чиққанини кўрганман. Бу футбол", дейди Криштиану Роналду "Реал" расмий сайтига берган интервьюсида.