Кириш Регистрация

"Арсенал" Де Йонгдан воз кечди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

«Арсенал» Мартин Субимендининг эҳтимолий кетишини инобатга олиб, ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Лондон клубининг радарида «Барселона»да эндиликда «тегинилмас» мақомига эга бўлмаган полузащитник Френки де Йонг бор эди. Нидерландиялик футболчи Ханс-Дитер Фликнинг режаларидаги ўз позициясини йўқотди ва «кўк-анорранглилар» уни сотишга тайёр. Де Йонгнинг маоши ҳам эътиборга олинмоқда – унинг сотилиши каталонияликларга сезиларли даражада бюджетни бўшатиш имконини беради.

Шу билан бирга, «Барселона» де Йонгни арзон нархга сотишга ният қилмаяпти. Каталонияликлар нидерландиялик футболчини камида 60 миллион еврога баҳолашди. Нархни билгач, «Арсенал» Френки номзодидан воз кечди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport манбасига таяниб El Nacional хабар бермоқда.

29 ёшли Френки де Йонгнинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028/2029 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 17:49, 20.09.2026.
Ўқилди: 1020 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик