Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Фигу Испаниядаги энг севимли стадионини айтди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ва "Реал"нинг собиқ футболчиси Луиш Фигу Sport нашри ўтказган қисқа сўровномада ўзига атмосфераси билан энг катта таассурот қолдирган стадионлар ҳақида гапирди.

Ундан дунёда қайси арена энг катта таассурот қолдиргани сўралганда, португалиялик футболчи "Ливерпуль" стадионини тилга олди.

Кейин Фигудан Испаниядаги энг кучли атмосферага эга стадионни айтиш сўралди. У "Барселона" ва "Реал" ареналарини истисно қилган ҳолда:

"Эҳтимол, "Сан-Мамес", дея жавоб берди.

Шунингдек, Фигудан фаолиятидаги энг яхши голини танлаш сўралди.

"Бу осон, чунки мен унчалик кўп гол урмаганман. Европа чемпионатида Англияга қарши ўйинда урган голимни танлайман", деди у.

Луиш Фигу 2009 йилда "Интер" футболчиси сифатида фаолиятини якунлаган. У фаолияти давомида "Спортинг", "Барселона" ва Мадриднинг "Реал" клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Киритилди: 22:33, 21.09.2026.
Ўқилди: 1076 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик