Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма жамоанинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ҳали ҳам оғриқли эканини тан олди.
«Бу бир неча ой жуда узоқ давом этгандек туюлди. Ҳиссиётларни сўз билан ифодалаш қийин, ёз биз учун жуда ғалати ўтди.
Энди янги давр бошланмоқда ва олдимизда жуда муҳим ўйин бор. Мухлислар, албатта, хафа бўлган. Энди биз уларни яна руҳлантиришимиз ва Италия терма жамоаси либосини яна севишларига эришишимиз керак», — деди Доннарумма.
У Италиянинг ЖЧ-2026 йўлланмасидан маҳрум бўлишига сабаб бўлган Босния ва Герцеговинага қарши учрашувни ҳам эслади.
«Бу ҳақда гапириш учун оғриқ ҳали ҳам жуда кучли. Аммо олдинга ҳаракат қилишимиз ва кучли терма жамоа қуришимиз керак. Бу йўлда бош мураббий Манчини бизга жуда катта ёрдам беради.
Биз фаол ва агрессив футбол ўйнашни, майдонда ўз шартларимизни рақибга ўтказишни хоҳлаймиз. 2021 йилги Европа чемпионати бизга жуда кўп нарса ўргатди. Ўша ёндашувдан яна фойдаланиб, мухлисларни Италия терма жамоасига қайтадан ошиқ қилишга ҳаракат қиламиз», — деди «Манчестер Сити» дарвозабони.
Италия терма жамоаси Миллатлар лигасининг 1-турида Бельгияни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.













