Премьер-лиганинг 6-турида "Саутгемптон"га мағлуб бўлган "Кристал Пэлас" (0:2) футболчилари ечиниш хонасида ёқалашиб кетишган. Бу ҳақда The Daily Mail хабар тарқатган.
Жанжалда ҳужумчи Маруан Шамах ва ҳимоячи Дин Мокси фаол иштирок этган.
Клуб матбуот хизмати тортишув бўлганини тасдиқлаган бўлсада, аммо ушбу ҳолат юзасидан бирор изоҳ беришдан бош тортмоқда.