"Лацио" вингери Альберт Гудмундссон Исландия терма жамоасининг Эстонияга қарши Миллатлар лигаси ўйинида жароҳат олди. Бу ҳақда Football Italy хабар берди.
Гудмундссон ноқулай йиқилиш оқибатида жароҳатланди ва 0:0 ҳисобида кетаётган ўйиннинг 30-дақиқасида майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига Исак Торвальдссон тушди. Учрашув якунда 1:1 ҳисобида тугади.
Дастлабки маълумотларга кўра, 29 ёшли футболчининг елкаси чиққан бўлиши мумкин. Жароҳат даражасини аниқлаш учун қўшимча тиббий текширувлар талаб этилади.
Гудмундссон трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Фиорентина"дан "Лацио"га кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида ўтган эди.
У Рим клуби сафида 3 та ўйин ўтказиб, ҳар сафар захирадан майдонга тушди. Футболчи 7 сентябрь куни "Удинезе"га қарши дебют учрашувида 1 та гол урган.













