Луис де ла Фуэнте Испания терма жамоаси бош мураббийи сифатида 50-ўйинини ўтказди.
65 ёшли мутахассис бошқарувида Испания Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида Англияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Де ла Фуэнте Испания бош мураббийи этиб тайинланганидан кейин жамоа 50 та ўйинда 38 та ғалаба қозонди, 10 марта дуранг ўйнади ва атиги 2 марта мағлуб бўлди.
Бу даврда испанлар 125 та гол урди ва 37 та тўп ўтказиб юборди.
Испания терма жамоаси тарихида дастлабки 50 та ўйинда де ла Фуэнтедан кўпроқ ғалаба қозонган фақат битта мураббий бор — Висенте Дель Боске. У дастлабки 50 учрашувининг 43 тасида ғалаба қозонган.













