Кириш Регистрация

«Ювентус» Эмерсон Палмьерини январда харид қилишни режалаштирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» январь ойида чап қанот ҳимоясини кучайтириш учун Эмерсон Палмьерини харид қилиш вариантини кўриб чиқишда давом этмоқда. Бу ҳақда Corriere dello Sport хабар берди.

Турин клуби бош мураббий Лучано Спаллеттига Андреа Камбьязога муносиб муқобил футболчи олиб беришни истамоқда. Жамоа бу позицияда Зеки Челикдан ҳам фойдаланиб келмоқда.

Эмерсон Палмьери «Ювентус» эътиборига яна қайтган. Бунга клуб дарвозабон Нето билан шартнома имзолагани ҳам таъсир қилган. Нето ва Палмьерининг агенти бир хил — Бертолуччи.

32 ёшли «Марсель» ҳимоячиси аввалроқ Николас Тальяфико билан бирга «Ювентус» вариантлари орасида бўлган. Бироқ Хуан Кабалнинг «Аталанта»га трансфери амалга ошмагани сабаб туринликлар бу масалани январга қолдирган.

Палмьери трансферига Спаллетти ҳам розилик берган. Италиялик мутахассис у билан аввал «Рома»да ишлаган ва кейинчалик уни «Наполи»га ҳам олиб келишни истаган.

«Марсель»даги молиявий ва спортга оид муаммолар давом этаётгани сабаб, Палмьери январда трансфер бозорида «Ювентус» учун қулай имкониятга айланиши мумкин.

Шунингдек, «Ювентус» «Лион»нинг чап қанот ҳимоячиси Абнерни ҳам кузатмоқда. Клуб аввалроқ ҳам футболчининг вакиллари ва француз клуби билан алоқа қилган.

Киритилди: 13:15, 27.09.2026.
Ўқилди: 637 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик