Ирландия терма жамоаси дарвозабони Гэвин Базуну сиёсий сабабларга кўра Миллатлар лигасида Исроилга қарши ўйнашдан бош тортди.
УЕФА қоидаларига кўра, ҳар бир жамоа ўйин қайдномасига уч нафар дарвозабон киритиши шарт.
Шу талабни бузмаслик учун Ирландия терма жамоаси ҳимоячи Жимми Даннни дарвозабон сифатида рўйхатдан ўтказди. Бу маълумот УЕФА расмий сайтидаги Ирландия терма жамоаси саҳифасида ҳам кўрсатилган.
Шу тариқа, Данн ҳужжатларда ушбу ўйин учун дарвозабон сифатида қайд этилган.
Клуб миқёсида Жимми Данн «Куинз Парк Рейнджерс» шарафини ҳимоя қилади. Айни пайтда унинг жамоаси Чемпионшип турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.













