«Барселона» ҳимоячиси Жюль Кунде мавсум бошидан бери асосий таркибдаги ўрнини йўқотгач, жамоадаги келажаги ҳақида ўйлай бошлаган. Агар вазият ўзгармаса, француз футболчиси Каталония клубини тарк этишга тайёр бўлиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.
Манбага кўра, Англия чемпионатининг учта етакчи клуби 27 ёшли ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда.
Ёзда «Барселона» Кундени сотишга тайёр эди, аммо футболчининг ўзи жамоада қолишни истаган.
Агар клуб уни сотишга қарор қилса, трансфердан 50 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олиши мумкин.
Жорий мавсумда Кунде барча мусобақалар доирасида 5 та ўйинда майдонга тушди.
Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар тузилган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.













