Кириш Регистрация

Сербия мураббийи: «Нидерландияга қарши барча жиҳатларда ўсиш кўрсатдик»

Баҳо:
+ | -

Сербия терма жамоаси бош мураббийи Велько Паунович Миллатлар лигаси 2-турида Нидерландияга қарши ўйинда шогирдлари жуда катта куч сарфлаганини таъкидлади.

Учрашув 27 сентябрь куни Белграддаги «Райко Митич» стадионида бўлиб ўтди ва Нидерландиянинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Албатта, натижа яхшироқ бўлиши мумкин эди. Нидерландияни ғалаба билан табриклайман, аммо футболчиларимизни ҳам ақл бовар қилмас даражадаги ҳаракатлари учун олқишлайман.

Биринчи ўйинга нисбатан барча жиҳатларда ўсиш кўрсатдик — ўйинни ташкил этишда, прессингда ва ўзимизга бўлган ишончда.

Танаффус пайтида футболчилар Нидерландиянинг бу таркиби билан тенгма-тенг кураша олишларини ҳис қилишди. Биз гол уриб, ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин эдик», — дея Пауновичнинг сўзларини УЕФА матбуот хизмати келтирди.

Миллатлар лигасининг 1-турида Сербия Грецияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Серблар турнирдаги навбатдаги учрашувини 1 октябрь куни Германияга қарши ўтказади.

Киритилди: 03:26, 28.09.2026.
Ўқилди: 453 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик