Кириш Регистрация

"Монако" хавбеки: "Саудия Арабистони иккинчи даражали вариант"

Баҳо:
+ | -

Россия терма жамоаси ва "Монако" ярим ҳимоячиси Александр Головин Саудия Арабистони чемпионатидан тушган таклиф ҳақида фикр билдирди.

"Агар "Монако"дан кетадиган бўлсам, эҳтимол, биринчи навбатда уйга қайтишни хоҳлаганим учун кетаман. Ёки Европада бошқа йўналишда ҳаракат қилиш мумкин. Саудия Арабистони эса иккинчи даражали вариант", — дея футболчининг сўзларини "РБ Спорт" келтиради.

30 ёшли ярим ҳимоячи "Монако" сафида 2018 йил ёзидан бери тўп тепмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йил июнь ойи охирига қадар амал қилади.

Головиннинг бозор қиймати 18 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Жорий Лига 1 мавсумида Александр 5 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатма амалга оширди.

Киритилди: 11:37, 29.09.2026.
Ўқилди: 483 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик