Суперлигада сентябрь ойининг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар маълум бўлди.
Рўйхатдан "Сурхон" футболчиси Торнике Зебниаури, "Насаф" аъзолари Шароф Муҳитдинов ва Аденис Шала, "Сўғдиёна"дан Филип Иванович, "Навбаҳор" вакили Шоҳруҳ Абдураҳмонов ҳамда ОКМК футболчиси Гиорги Папава жой олди.
Сентябрь ойида Шароф Муҳитдинов 2 та ўйинда 2 та гол ва 4 та ассист қайд этиб, энг юқори самарадорликни кўрсатди. Шоҳруҳ Абдураҳмонов эса 3 та учрашувда 3 та гол урди.
Торнике Зебниаури, Филип Иванович ва Гиорги Папава 3 тадан ўйинда 2 тадан гол киритган. Аденис Шала эса 2 та баҳсда 2 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Сентябрь ойининг энг яхши футболчисига номзодлар:
Торнике Зебниаури ("Сурхон") — 3 ўйин, 2 гол.
Шароф Муҳитдинов ("Насаф") — 2 ўйин, 2 гол, 4 ассист.
Филип Иванович ("Сўғдиёна") — 3 ўйин, 2 гол.
Шоҳруҳ Абдураҳмонов ("Навбаҳор") — 3 ўйин, 3 гол.
Аденис Шала ("Насаф") — 2 ўйин, 2 гол.
Гиорги Папава (ОКМК) — 3 ўйин, 2 гол.














