PFL чемпиони Усман Нурмагомедов Ҳабиб Нурмагомедов ва Ислом Махачевнинг кураш услублари ўртасидаги фарқ ҳақида гапириб берди.
«Ҳабиб ҳар сафар курашда қандайдир янги нарсаларни қилади. У биринчи, иккинчи, учинчи усулни қўллайди, биз ундан қандай чиқиб кетишни тушуниб оламиз, кейин эса янгисига дуч келамиз — ва ҳар сафар бу қандайдир янгилик бўлади. Ҳабиб билан 25 дақиқа давомида юқори темпда бўлишинг керак. У сени шунчаки эзиб ташлайди.
Исломда эса бир усулдан иккинчисига тез ўтиш бор. У янада атрофлича ва универсал. Бўйнингдан ушлайди — чиқиб кетсанг, оёғингдан ушлайди. Ислом доимо огриқли усулга ўтишга ҳаракат қилади. У ҳар қандай ҳолатда сени ўзи хоҳлаган нарсага олиб келади. Қўйиб юборса, чиқиб кетдим деб ўйлайсан — билгинки, бошқа усулга тушиб бўлдинг», — деди Усман.













