Кириш Регистрация

«Наполи» ярим ҳимоячисига Италиянинг учта топ-клуби қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Наполи»нинг камерунлик ярим ҳимоячиси Андре-Франк Замбо-Ангисса клубини ўзгартириши мумкин.

Tuttosport маълумотига кўра, «Наполи» 30 ёшли футболчи билан мавсум охирида якунланадиган шартномани узайтириш бўйича келишувга эриша олмаяпти. Томонлар ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолгани айтилмоқда.

Манбага кўра, «Интер», «Милан» ва «Ювентус» вазиятни диққат билан кузатмоқда.

Жорий мавсумда Замбо-Ангисса Италия А Сериясида 4 та учрашувда майдонга тушди ва ҳозирча гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.

Transfermarkt маълумотига кўра, ярим ҳимоячининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 16:19, 29.09.2026.
Ўқилди: 519 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик