Ла Лига президенти Хавьер Тебас «Манчестер Сити» ҳақида ўз фикрини билдирди. Клуб кўплаб молиявий қоидабузарликларда айбдор деб топилди.
«Бу жуда жиддий масала. Жазо фақат сабоқ бўлиши учун эмас, балки қоидалар ҳақиқатан ҳам бузилгани учун ҳам оғир бўлиши керак.
Биз барча турнирларда футболни барқарор ва адолатли қилишга интиламиз. Юз берган воқеа жуда катта аҳамиятга эга ва у фақат Премьер-лига учун эмас, балки умумий туб бурилиш нуқтаси бўлишига умид қиламиз. "Манчестер Сити" иши бутун Европа учун, айниқса молиявий найранглар контекстида ўз таъсирига эга. Жазо бошқаларни бу йўлдан қайтарувчи омил бўлиши лозим», - дея Тебаснинг сўзларини келтиради Goal портали.
«Манчестер Сити» учун жазо ҳали белгиланмаган. Клубдагилар ўзларини айбдор деб ҳисоблашмаяпти, шу сабабли қарор устидан шикоят қилиш ниятида.













