«Манчестер Юнайтед» вингер Амад Диаллонинг халқаро танаффусдан кейин «Тоттенхэм»га қарши ўйинда жорий мавсумда илк бор майдонга тушишига умид қилмоқда.
24 ёшли футболчи мавсумнинг илк турида «Халл Сити»га қарши мағлубиятдан кейин кичик жароҳат сабаб сафдан чиққан эди.
Амад 20 сентябрь куни «Фулхэм»га қарши ўйинда қатнашиш учун ҳали етарлича тайёр эмасди. Бироқ у май ойида «Ноттингем Форест»га қарши «Олд Траффорд»даги сўнгги ўйинидан сурат жойлаб, унга сабрсизликни ифодаловчи эмодзи ва қумсоат белгисини қўшди. Бу эса унинг тез орада сафга қайтиши ҳақидаги умидларни оширди.
Кот-д’Ивуар терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига чиққанидан кейин Амад «Юнайтед»нинг мавсумолди 6 та учрашувидан 4 тасида иштирок этган.
Унинг қайтиши «Манчестер Юнайтед» учун айни муддао бўлиши мумкин, чунки жамоада жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар кўп.
Беньямин Шешко ҳам товон қисмидаги муаммо сабаб ҳозирча сафдан чиққан. Унинг «Тоттенхэм»га қарши баҳсга тайёр бўлиши ёки бўлмаслиги номаълум.
Маркус Рэшфорд ҳам даволанмоқда ва у жорий мавсумда ҳали гол ургани йўқ. Шу сабабли «Юнайтед»нинг ҳужум чизиғида танлов чекланган.
Қийин бошланган мавсумда Шешко, Брайан Мбеумо ва Матеус Кунья ҳозирча икки тадан гол урган.













