Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Миллатлар лигасида Бельгияга қарши 1:0 ҳисобидаги ғалабали ўйинда Анди Диуфга миллий жамоада дебют қилиш имконини берди. Қизиғи, у ўзининг одатий позициясида эмас, балки чап қанот ҳимоячиси сифатида майдонга тушди.
Турли позицияларда ўйнай оладиган «Интер» футболчиси ўз ўйини ҳақида фикр билдирди.
«Интер»да ҳам мен учун одатий бўлмаган позицияда ўйнаяпман. Аммо аввал ҳам айтганимдек, ҳозир энг муҳими — майдонда бўлиш.
Албатта, ўзимнинг одатий позициямда ўйнашни яхши кўраман, аммо бу ролдан ҳам завқ оляпман», — деди Диуф.
Ўтган мавсумдаги қийин дебют йилдан сўнг Диуф жорий мавсумда Кристиан Киву қўл остида ўзини қайта намоён қила бошлади. У ўнг қанот ҳимоячиси позициясига жуда яхши мослашди ва янги ролда ишончли ўйин кўрсатмоқда.













