Таниқли собиқ футболчи Альберто Жилардино «Парма» бош мураббийи этиб тайинланди. 44 ёшли мутахассиснинг тайинлови ҳақида клуб расмий сайти хабар берди.
Жилардино «Парма» билан 2026/27 мавсуми охирига қадар амал қиладиган шартнома имзолади. Келишувда уни яна икки мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.
Альберто Жилардино 2002-2005 йилларда «Парма» сафида футболчи сифатида тўп тепган. У клуб таркибида 116 та учрашув ўтказиб, 56 та гол урган ва шундан сўнг «Милан»га ўтган.
Бир неча кун аввал «Парма» бош мураббийи лавозимини Карлос Куэста тарк этган эди.
Айни пайтда жамоа А Серия турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди.













