Кириш Регистрация

Винисиус нима учун пенальти тепиш унга ишониб топширилганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Австралияни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. «Селесао» урган тўртта голдан иккитаси пенальтидан киритилди. Биринчи бўлимда ўн бир метрлик зарбани Рафинья, иккинчи бўлимда эса Винисиус Жуниор аниқ амалга оширди.

Ўйиндан сўнг Винисиус нима учун учрашув сўнггида айнан унга пенальти тепиш ишониб топширилганини тушунтириб берди.

«Майдонда Рафинья бўлмаганида, бизнинг пенальтичимиз Бруно Гимараэс ҳисобланади. Аммо у ҳозир менга ишончни қайтариб олиш зарурлигини билади», - дея Винисиуснинг сўзларини келтиради The Touchline.

Айтиш жоизки, Винисиус ҳозирда энг яхши спорт формасида эмас. Бразилиялик футболчи ушбу мавсумда «Реал» сафида саккизта ўйинда атиги битта гол урган.

Киритилди: 19:12, 29.09.2026.
Ўқилди: 659 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик