"Ювентус" Италия чемпионатидаги навбатдаги учрашувга тайёргарлик доирасида ўз базасида машғулот ўтказди. Бу ҳақда Goal хабар бермоқда.
Клуб учун яхши хабар Андреа Камбьясонинг сафга қайтиши бўлди. Ҳимоячи умумий гуруҳда машғулот ўтказди ва, кўринишидан, жароҳатидан тўлиқ тикланган.
Футболчи тўпиғидан олган жароҳати сабаб тахминан бир ой майдонга тушмаган эди.
Машғулотда 17 ёшли Давиде Маркизио — "Ювентус"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизионинг ўғли ҳам иштирок этди. Яқинда Давиде Турин клуби билан 2028 йилгача амал қиладиган илк профессионал шартномасини имзолаган.
Жума куни "Ювентус" "Кремонезе"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. 11 октябрь куни эса туринликлар А Серия доирасида "Кальяри" билан баҳс олиб боради.













