Кириш Регистрация

Расман: "Манчестер Сити" молиявий қоидабузарликлар бўйича қарорга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" матбуот хизмати Англия Премьер-лигасининг мустақил комиссия клубни молиявий қоидаларни бузганликда айбдор деб топгани ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

Клуб расмий сайтидаги хабарда "шаҳарликлар" комиссия хулосасидан ҳайратда ва норози экани айтилган.

"Клуб Премьер-лига томонидан қўйилган айбловларни рад этади. Ушбу иш бўйича клубнинг барча позицияларини қўллаб-қувватлайдиган катта ҳажмдаги рад этиб бўлмайдиган далиллар мавжуд.

Шу сабабли клуб барча тегишли тартибга солувчи ва ҳуқуқий майдонларда изчил ва зарур ҳолатларда фаол ҳаракат қилади", — дейилади "Сити" баёнотида.

Шунингдек, АПЛ жараёни ҳали давом этаётгани ва клуб ўзи учун мавжуд бўлган барча апелляция имкониятларидан фойдаланиши қайд этилган.

"Манчестер Сити" мустақил комиссия хулосалари устидан 2 октябрга қадар шикоят қилиши мумкин.

Киритилди: 21:46, 29.09.2026.
Ўқилди: 827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик