Кириш Регистрация

Расман: Эльнени Европага қайтди

Баҳо:
+ | -

Грециянинг "Левадиакос" клуби Миср терма жамоаси ярим ҳимоячиси Муҳаммад Эльнени билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Бу ҳақда клуб ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Эльнени БААнинг "Ал-Жазира" клубини тарк этганидан сўнг эркин агентга айланган эди. Айни пайтда мамлакат чемпионати турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бораётган "Левадиакос" шартнома тафсилотларини ҳозирча ошкор қилмади.

34 ёшли футболчи фаолияти давомида Швейцариянинг "Базель", Лондоннинг "Арсенал" ва Туркиянинг "Бешикташ" клубларида ҳам тўп тепган.

Transfermarkt маълумотига кўра, Эльненининг бозор қиймати 1,2 миллион еврони ташкил қилади.

Футболчи янги жамоаси сафидаги илк ўйинини 11 октябрь куни ўтказиши мумкин. Шу куни "Левадиакос" чемпионат доирасида "Ираклис"га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 21:51, 29.09.2026.
Ўқилди: 413 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик