"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Каррик учун нохуш хабар. "Қизил иблислар" ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи Марокаш терма жамоасининг Лесотога қарши ўйинида жароҳат олди.
Марокаш Африка миллатлар кубоги саралаши доирасидаги учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазрауи иккинчи бўлимда жароҳат сабаб алмаштирилди.
Футболчининг жароҳати қанчалик жиддий экани тиббий текширувдан сўнг маълум бўлиши кутилмоқда.
2026/27 мавсумида Нуссаир Мазрауи "Манчестер Юнайтед" сафида 5 та учрашувда майдонга тушган ва ҳозирча гол ёки голли узатма қайд этмаган.
Айни пайтда "Манчестер Юнайтед" Премьер-лига турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.













