Кириш Регистрация

Уоддл Кэррик ҳақида: "Унга вақт беринг"

Баҳо:
+ | -

Собиқ англиялик футболчи Крис Уоддл "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Каррик ҳақида фикр билдирди.

"Сиз атиги бир нечта ўйин ўтказдингиз. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб бўлмайди. Бу ҳайратланарли. Майкл Каррик каби мураббийларга аллақачон ачина бошладим. Турли гапларни ўқийсиз: "Агар у ғалаба қозонмаса, келаси ҳафта ишдан бўшатилади". Мен буни умуман тушунмайман.

Сарлавҳа ёзиш осон. Бу катта клуб, аммо ўтган йили ҳамма уни мақтаган эди. Унга вақт беринг", — деди Уоддл Betpack нашрига берган интервьюсида.

Ўтган мавсумда "қизил иблислар" Каррик қўл остида Премьер-лигада учинчи ўринни эгаллаб, бир неча йиллик танаффусдан сўнг илк бор УЕФА Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган эди.

Жорий мавсум эса Каррик шогирдлари учун ҳозирча омадсиз кечмоқда. "Манчестер Юнайтед" 5 та учрашувдан сўнг 5 очко билан турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда.

Киритилди: 22:33, 29.09.2026.
Ўқилди: 326 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик