Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Шавкат Мирзиёев ва Жанни Инфантино U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарликни муҳокама қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонда 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик масалалари ФИФА раҳбарияти билан юқори даражада муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь куни Тошкентда ФИФА президенти Жанни Инфантинони қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш асосий мавзулардан бири бўлди.

Томонлар ФИФА билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, мамлакатда футболни оммалаштириш ва ёш иқтидорларни аниқлаш тизимини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Шунингдек, мураббийлар, ҳакамлар, футбол менежерлари, спорт тиббиёти ходимлари ва техник мутахассисларни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳаларни кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди.

Алоҳида эътибор Ўзбекистонда ФИФАнинг йирик турнир ва тадбирларини кўпроқ ташкил этиш ҳамда Тошкентда ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонасини очиш жараёнига қаратилди. Бундай офисни Тошкентда ташкил этиш масаласи Мирзиёев ва Инфантинонинг 2025 йилги учрашувида ҳам муҳокама қилинган эди.

ФИФА аввалроқ 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионати Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказилишини тасдиқлаган. Ўзбекистонда мусобақага тайёргарлик бўйича алоҳида давлат дастури ҳам қабул қилинган.

Манба: president.uz
Киритилди: 18:31, 30.09.2026.
Ўқилди: 1218 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик