Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

"Манчестер Сити" раҳбарияти 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" раҳбарияти Англия Премьер-лигаси (АПЛ) мустақил комиссиясининг қароридан сўнг, клубнинг молиявий қоидабузарликлари ҳолатида жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Комиссия аниқлаган қоидабузарликлар нафақат футбол идораларини, балки полиция ва солиқ идораларини ҳам қизиқтириши мумкин. Қайд этилишича, бу ҳолатда "шаҳарликлар" етакчилари фирибгарлик учун ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Премьер-лига аввалроқ "Манчестер Сити" 2009 ва 2018 йиллар оралиғида молиявий қонунбузарликлар бўйича барча айбловлар бўйича айбдор деб топилганини эълон қилган эди.

Клуб ўз навбатида ўзининг айбсизлигини ва барча мавжуд воситалар билан ўзини ҳимоя қилишга тайёрлигини эълон қилди. "Манчестер Сити" 2 октябргача мустақил комиссия қарори устидан шикоят қилиш имкониятига эга.

Киритилди: 21:29, 30.09.2026.
Ўқилди: 1025 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик