Дания терма жамоаси бош мураббийи Брайан Римернинг сўзларига кўра, мухлислар Криштиану Роналдуни кам баҳолайдилар. Дания терма жамоаси Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичида Португалия билан тўқнаш келади.
Эслатиб ўтамиз, Роналду Португалиянинг Англияга қарши очилиш ўйинида захира ўриндиғида қолдирилди. У ўйин давомида майдонга тушмади.
"Менимча, у одамлар кам баҳолайдиган ўйинчи - унинг жамоадаги аҳамияти. Ишончим комилки, у терма жамоадан кетган куни иерархияда катта муаммо юзага келади", деди мураббий TV2 телеканалида.
Ример Роналду кийиниш хонасини назорат қилади ва терма жамоага чақирилганига мутлақо ҳақли деб ҳисоблайди.













