Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

"Арсенал" Бразилия термасида дебют қилган футболчини кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоасида дебют қилган "Коринтианс" марказий ярим ҳимоячиси Брено Бидон Европанинг икки топ-клуби қизиқиш доирасига тушди.

Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда берган маълумотига кўра, 21 ёшли футболчини Лондоннинг "Арсенал" ва Туриннинг "Ювентус" клублари ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Transfermarkt портали мутахассислари Бидоннинг бозор қийматини 25 миллион евро деб баҳоламоқда. Ярим ҳимоячининг "Коринтианс" билан амалдаги шартномаси 2029 йил декабрь ойи охиригача мўлжалланган.

Брено жорий мавсум Бразилия чемпионатида 25 та ўйин ўтказди. У 2 та гол урди, 1 та голли узатмани амалга оширди ва 4 та сариқ карточка олди.

Киритилди: 10:26, 01.10.2026.
Ўқилди: 353 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик