Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Фаолиятини тугатган Шмейхель: "Ҳозир тўлиқ ставкада Uber ҳайдовчисиман"

Баҳо:
+ | -

Дания терма жамоасининг собиқ дарвозабони Каспер Шмейхель май ойида футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин Uber ҳайдовчисига айлангани ҳақида ҳазил қилди.

"Менинг уч нафар фарзандим бор. Аслида, ҳозир тўлиқ ставкада Uber ҳайдовчиси бўлиб ишлаяпман.

Бу жуда ғалати ўтиш даври. Мен бунга тайёр эмасдим. Ҳаёт турли сюрпризлар тақдим этади, мен эса уларга мослашяпман. Курсларда ўқияпман, телевидениеда ишлаяпман, болаларимни керакли жойларга олиб боряпман.

Фаолиятимни ўз хоҳишим билан эмас, жароҳат туфайли якунлаганим учун ичимда ҳали ҳам рақобат руҳи бор. Мен мураббий, менежер бўлишни ёки юқорироқ лавозимда ишлашни истардим. Бу олов ҳали ҳам ичимда ёниб турибди.

Мураббийлик лицензияларини олиш жараёни менга унчалик ёқмайди, аммо бу зарур. Лекин майдонга чиққанимда, машғулот ўтказганимда ёки ёш футболчиларга ёрдам берганимда, бундан чиндан ҳам завқ оламан.

Бутун ҳаётим давомида мендан юқори натижалар кутилишига ўрганганман ва бу мени илҳомлантирарди. Энди эса бир зумда буларнинг барчаси йўқолди. Шу допамин ҳиссини бошқа бир нарса билан алмаштириш керак", — деди 39 ёшли даниялик Копенгагенда бўлиб ўтган Европа клублари ассоциацияси Бош ассамблеясида.

Каспер профессионал фаолиятини "Манчестер Сити"да бошлаган ва бу клубдан 5 марта ижара асосида бошқа жамоаларга ўтган. Кейинчалик у "Ноттс Каунти", "Лидс", "Лестер", "Ницца", "Андерлехт" ва "Селтик" клубларида тўп тепган.

Шмейхель "Лестер" сафида 2016 йил Англия чемпиони бўлган, 2021 йил эса Англия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган. "Селтик" билан икки марта Шотландия чемпионлигини ва бир марта Шотландия лига кубогини қўлга киритган.

Шмейхель Дания терма жамоаси сафида 120 та ўйин ўтказган.

Киритилди: 10:53, 01.10.2026.
Ўқилди: 383 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик