Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Керкезга аввал украинлар, энди эса венгрлар таҳдид қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ва Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси Милош Керкез сўнгги вақтларда бир нечта нохуш воқеаларга дуч келди. Миллатлар лигасида Украинага қарши биринчи учрашувдаги тўқнашувдан сўнг футболчининг отаси рус мусиқаси остида сурат эълон қилди. Бу украинларга ёқмади ва ижтимоий тармоқларда Керкез ҳамда унинг отасига таҳдидлар ёғила бошлади.

Керкез Украинага қарши иккинчи учрашувни дисквалификация сабабли ўтказиб юборди. Футболчи Венгрия терма жамоаси ихтиёрини муддатидан олдин тарк этди, аммо «Ливерпуль» ихтиёрига эмас, ўзи туғилган Сербияга йўл олди.

Сербияда Керкезни ҳаваскорлар ўртасидаги ўйинда кўриб қолишди. Шундан сўнг футболчига Венгрия мухлислари таҳдид қила бошлади. Goal ёзишича, бунинг сабабларидан бири серблар ва венгрлар ўртасидаги кескин муносабатлар билан боғлиқ.

Венгрия ташқи ишлар вазири Анита Орбан Милош Керкезга нисбатан билдирилган таҳдидларни қоралади.

Айтганча, Сербияда туғилган Керкез венгриялик бувисига берган ваъдаси сабабли Венгрия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Киритилди: 15:50, 06.10.2026.
Ўқилди: 241 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик