Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади”

Баҳо:
+ | -

Олимпиада чемпиони Нодирбек Абдусатторов юқори даражадаги шахматда психологик барқарорлик қанчалик муҳим эканини таъкидлади.

“Партиядан кейинги салбий фикрларни ортда қолдириш керак. Ўйин давомида эса бутун диққат доска ва позицияда бўлиши керак. Бундай фикрлар чалғитади ва энергияни ҳам олиб қўяди.”

Унинг айтишича, шахматда кўплаб хатолар ҳиссиётлар ва психологик босим туфайли юз беради.

“Мен шуни тушундимки, кўп очколар айнан шундай ҳолатларда йўқотилади. Вақт ўтиши билан юқори босимли вазиятларда ўзимни яхшироқ назорат қила бошладим”, деди Нодир Абдусатторов.

Шунингдек, у элит шахматда натижани кўпинча жуда кичик деталлар ҳал қилишини ҳам айтиб ўтди.

“Энг юқори даражада жуда кичик жиҳатлар ҳам ўйин натижасини белгилаши мумкин. Агар шу майда томонларни яхшиласангиз, умумий ўйинингиз ҳам анча кучаяди”.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда бўлиб ўтган 46-Бутун жаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб бўлди.

Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки етти турининг барчасида ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи баҳсларда Ҳиндистон 2,5:1,5, Хитой эса 3:1 ҳисобида мағлуб этилди. 8-турда Германия Ўзбекистоннинг ғалабали сериясига барҳам берди. Шундан сўнг терма жамоа 9-турда турнирнинг биринчи рақамли сараланган жамоаси АҚШни мағлуб этди. 10-турда эса Арманистон 3,5:0,5 ҳисобида таслим этилди.

Украинага қарши сўнгги турдаги баҳс эса чемпионлик масаласини узил-кесил ҳал қилди.

Терма жамоа аъзоси Нодирбек Абдусатторов 1-тахтача бўйича энг яхши натижа қайд этиб, индивидуал олтин медални ҳам қўлга киритди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:43, 07.10.2026.
Ўқилди: 1011 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик