Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Роналду минерал сув брендига 10 миллион евро сармоя киритди

Баҳо:
+ | -

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду минерал сув ишлаб чиқариш бизнесига 10 миллион евро сармоя киритди.

«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Grupo Outeirinho компанияси билан ҳамкорликда Португалиянинг Браганса округидаги Гоштей ҳудудида қадоқланган минерал сувнинг янги брендини яратди. Ҳозирда янги завод қурилиши бошланган. Лойиҳадан мақсад — келгуси йил охирига қадар миллий ва халқаро бозорларга чиқиш.

Испанияда Ursu9 сув брендини йўлга қўйган Роналду шунга ўхшаш лойиҳани ўз ватанида ҳам амалга оширишга қарор қилди.

Лойиҳага жами 20 миллион евро сармоя киритилади. Шундан 10 миллион еврони Португалия сув бозорининг 45 фоизини назорат қилувчи Grupo Outeirinho компанияси, қолган 10 миллион еврони эса Криштиану Роналду сармоя сифатида йўналтиради.

Grupo Outeirinho вакилларининг таъкидлашича, ушбу инвестициялар Гоштей ҳудудига ҳам фойда келтиради. Хусусан, лойиҳа босқичма-босқич янги иш ўринларини яратиш имконини беради.

Завод қурилишини 2027 йил охирига қадар якунлаш режалаштирилган.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:01, 17.10.2026.
Ўқилди: 464 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик