Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Пюэль баҳсли қарорини тушунтирди

Баҳо:
+ | -
Клод Пюэль 2025/2026 йилги мавсумда «Ницца» учун мураккаб кечаётган даврда, январь ойида Франк Эзани бош мураббийлик лавозимида алмаштирди.
 
У орадан кўп ўтмай клуб раҳбариятига 39 ёшли Ҳатем Бен Арфани жамоага қайтариш таклифини билдирди.

Бироқ 2022 йилдан бери майдонга тушмаган ҳужумкор ярим ҳимоячининг жисмоний ҳолатини тиклашга қаратилган режа мавжуд бўлса-да, охир-оқибат бу трансфердан воз кечилди. Пюэль бу қарор сабабини тушунтирди.

«Аввало, унинг жисмоний ҳолатини баҳолаш керак эди. Ахир у узоқ вақтдан бери ўйнамаган. Биз эса қуйи лигага тушиб кетмаслик учун курашаётган эдик. Шу боис жамоа диққатини чалғитадиган ёки жисмоний, ёхуд руҳий ҳолат билан боғлиқ пасайишларга олиб келадиган омилларга йўл қўя олмасдик.

Шунинг учун уни таркибга қўшиб олиш хавфи жуда катта эди ва бу, айниқса, трансфердан кейин юзага келиши мумкин бўлган катта умидларни ҳисобга олганда, ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин эди», — дея мутахассиснинг сўзларини келтирмоқда derbyderbyderby.it.

Киритилди: 10:07, 17.10.2026.
Ўқилди: 280 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик