Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

Симэн: «Доннарумма дунёнинг энг яхши дарвозабони бўлади»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал»нинг афсонавий собиқ дарвозабони Дэвид Симэн беш йилдан кейин дунёнинг энг яхши дарвозабони бўлиш имконияти юқори бўлган футболчини айтди.

Унинг фикрича, «Манчестер Сити» посбони Жанлуижи Доннарумма келажакда ушбу эътирофга сазовор бўлиши мумкин. Шунингдек, Симэн «Арсенал» дарвозабони Давид Райяни ҳам энг кучлилар қаторида кўрмоқда.

«Мен Доннаруммани танлаган бўлардим, чунки у атиги 27 ёшда. Бу ақл бовар қилмайдиган ҳолат, чунки у жуда узоқ вақтдан бери катта футболда ўйнаётгандек туюлади.

У ўз жарима майдонида тўлиқ устунлик қилади», — деди Симэн.

Шу билан бирга, собиқ дарвозабон Давид Райянинг имкониятларини ҳам паст баҳоламасликка чақирди.

«Давид Райяни ҳам ҳисобдан чиқарманг, гарчи у ҳатто Испания терма жамоасининг биринчи рақамли дарвозабони бўлмаса ҳам.

Унаи Симон Райядан қайси жиҳатлари билан шунчалик устун эканини тушунмайман. Менимча, бу шунчаки мураббийнинг шахсий танлови», — дея қўшимча қилди у.

Бундан ташқари, Симэн «Арсенал»нинг 16 ёшли футболчиси Макс Доуман 2028 йилги Европа чемпионатида Англия терма жамоаси таркибидан жой олиши мумкинлигини таъкидлади.

«Уни футбол майдонида кўрганингизда, катта ёшли футболчидек таассурот қолдиради», — деди Симэн.

Собиқ дарвозабон, шунингдек, «Арсенал» бош мураббийи Микель Артетанинг ёш футболчига берилаётган ўйин вақтини эҳтиёткорлик билан бошқараётганини юқори баҳолади.

Киритилди: 13:55, 20.10.2026.
Ўқилди: 486 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик