ОФК Чемпионлар лигаси-2 мусобақасининг А гуруҳида 3-тур учрашувлари якунланди. Ўзбекистоннинг «Насаф» клуби ҳозирча мусобақада ғалаба қозона олгани йўқ.
Қаршиликлар дастлабки учта ўйинда бир очко жамғариб, гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ушбу учрашувларда рақиблар дарвозасига бир марта йўл топган ва учта гол ўтказиб юборган.
Айни пайтда БААнинг «Ал-Ваҳда» клуби 9 очко билан гуруҳда якка пешқадамлик қилмоқда. Қувайтнинг «Кувайт СК» жамоаси 6 очко билан иккинчи ўринда бораётган бўлса, «Насаф» ва Баҳрайннинг «Ал-Халдия» клуби ҳисобида бир очкодан мавжуд.
ОЧЛ-2. А гуруҳи турнир жадвали (3-турдан кейин):
-
«Ал-Ваҳда» — 3 ўйин, 9 очко (7:4)
-
«Кувайт СК» — 3 ўйин, 6 очко (6:4)
-
«Насаф» — 3 ўйин, 1 очко (1:3)
-
«Ал-Халдия» — 3 ўйин, 1 очко (2:5)
Энди «Насаф» 4-тур доирасида «Кувайт СК»га қарши сафарда майдонга тушади. Учрашув 4 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланиши режалаштирилган.













