«Челси» Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси, айни пайтда «Комо»да тўп сураётган Хакобо Рамонга қизиқиш билдирмоқда.
Инсайдер Экрем Конурнинг хабар беришича, 21 ёшли испаниялик марказий ҳимоячини АПЛнинг бир нечта клуби кузатмоқда. Улар орасида «Челси» энг фаол даъвогарлардан бири ҳисобланади.
Бироқ трансфер лондонликларга қимматга тушиши мумкин. «Комо» Рамон учун 50 миллион евродан кам таклифни қабул қилмаслиги кутилмоқда.
Хакобо 2025 йил ёзидан буён Италия клубида ўйнамоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.













