"Очиқ арена" номини олган "Спартак" стадиони 2014 йил майида очилади. Бу ҳақда РБК тарқатган хабарга кўра, ўйингоҳ билан бир вақтда "Спартак" метро бекати ҳам очилади.
Айни пайтда метронинг янги бекатида электрлаштириш ишлари кетмоқда. Ундан сўнг эса вестибюлни пардозлаш бошланади.
Қайд этиш жоиз, "Спартак" метро бекати қурилаётган стадионнинг жанубий ва жануби-ғарбий қисмида жойлашган.